Мактабларда нутқида нуқсони бўлган ўқувчилар учун махсус шохобчалар ишга тушади

Жамият

image

Умумтаълим мактабларда ўқувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш тиббиёт муассасалари томонидан бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.

Тиббиёт ходимлари мактаб раҳбарияти ва педагог ходимлар билан бир қаторда даволаш-профилактика тадбирларини ташкил этиш, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш, овқатланиш режими ва сифатига, ўқувчиларни тиббий кўрикни ўтказиш ва соғломлаштириш учун масъулдир.

Таъкидланишича, мактаблар раҳбарияти томонидан тиббиёт ходимларининг фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар (махсус жой, мебель ва тиббий жиҳозлар, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори-дармонлар) яратиб берилади.

Бундан ташқари, умумтаълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини психологик жиҳатдан таъминлаш психологлар томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, оғзаки нутқ нуқсонлари ва товуш талаффузида камчиликлари бўлган ўқувчиларга коррекцион-логопедик ёрдам бериш мақсадида умумтаълим муассасасида ўқитувчи-логопедлар (дефектологлар) фаолият юритадиган логопедия шохобчаси ташкил этилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг