Мактабларда эстрада тўгараклари ташкил этилади, ҳар бир бола мусиқа асбобини чалиши шарт
Жамият
−
28 Январь 2022
6112Ўзбекистондаги мактабларда бахшичилик, мақом, эстрада тўгараклари ташкил этилади. Энди ҳар бир бола битта миллий чолғу асбобини чалишни билиши шарт. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида айтилди.
Йиғилишда қайд этилишича, ҳар бир мактабда бахшичилик, мақом, эстрада, театр, рассомчилик йўналишларида тўгараклар ва бадиий ҳаваскорлик жамоалари ташкил этилиши белгиланган.
Мактабни битирган бола камида битта касб билан бирга битта миллий чолғу асбобини чалишни билиши шартлиги кўрсатиб ўтилган.
Шу билан бирга, мактаб ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида спорт, маданият ва санъат тўгаракларини ҳам фаоллаштириш зарурлиги таъкидланган. Ҳар бир мактабда жамоавий ўйин турлари бўйича жамоалар тузилади ҳамда мунтазам равишда мактаблар ўртасида мусобақалар ўтказилади. Туман ва вилоят ғолиблари учун ҳоким соврини таъсис этилади.
Йиғилишда барча мактабларда ватанпарварлик дарсларини ташкил этиш вазифаси қўйилган.
Ҳарбий таълим муассасалари, “Темурбеклар мактаблари”, ҳарбий қисм офицер ва сержантларини барча мактабларга, биринчи навбатда ижтимоий-маънавий муҳити оғир бўлган 400 та мактабга бириктириш топширилufy.
"Мактаблардаги таълим ва тарбия миллий руҳ ва ватанпарварлик ғоялари билан уйғун бўлиши зарур", деган давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Президент мактаб ўқувчилари мусиқа асбобини чалишни билиши кераклиги ҳақида 2020 йилнинг май ойида Сергели туманидаги 329-мактабга ташрифи давомида ҳам гапирган эди.
"Ҳар бир ўғил-қиз ҳеч бўлмаса битта чолғу асбобини чалишни билишини истардим", деган эди давлат раҳбари.
Шунингдек, давлат раҳбари 2020 йилнинг июнь ойида Наманган вилоятига ташриф буюриб, фаоллар билан учрашувда корхона ва ташкилотларда шанба кунини “ашула куни” куни сифатида белгилашни таклиф қилганди.
“Нимага корхоналарда, олийгоҳларда танаффусларда мақом ансамблининг ашулаларини, Маъмуржон Узоқовни қўйиб қўймаймиз? Наманганнинг халқ артистлари бор. Нега уларни қўйиб қўймаймиз? Биз ташвишлар билан бўлиб, мақом эшитмай қўйдик.
Биласизларми, маданият билан яқин бўлган инсоннинг дунёқараши маданиятли бўлади. Унинг умри узоқ бўлади. Ҳар бир катта корхонада ҳам мана 10 миллион инвестиция олиб келяпти. Лекин, 10 миллион инвестиция олиб келганда битта чолғу ансамбли қилса бўладими? Битта мақом ансамбли қилса бўладими? Шанба куни ашула эшитадиган кун қилиб кўйгин ўша ерда. Ашула билан сени ишингда 10 баравар барака бўлади. Маданият билан сени ўша корхонангда 10 баравар янги-янги режаларга киришади. Одамнинг чеҳрасида меҳр пайдо бўлади”, дейди Президент.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь