Мактабларда бир нечта фанлар ўтилмаслиги мумкин

Жамият

image

Ўзбекистонда 2020-2021 ўқув йили 14 сентябрдан бошланиши кутилмоқда. Мактабларда ижтимоий масофани сақлаш, ортиқча мулоқот қилишларини олдини олиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги бугун, 4 сентябрь куни айрим дарсларни ўтмасликни тавсия қилди.

Унга кўра, мактабларда янги ўқув йили бошидан қуйидаги дарслар вақтинчалик ўтилиши тавсия этилмайди: 

•  жисмоний тарбия; 
•  чақириққа қадар бошланғич ҳарбий тайёргарлик;  
•  мусиқа маданияти; 
•  тасвирий санъат ва чизмачилик; 
•  технология; 
•  тарбия фанлари.

Ушбу фанлар масофавий таълим шаклидаги телевизион дарслар орқали ўзлаштириб борилади. 

Вазирликнинг хабарига кўра, мазкур фанлардан дарс бераётган ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақи тўлиқ сақлаб қолинади ва улар мактабдаги ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларга жалб этилади.

Жорий йилнинг 25 август куни АОКА да ташкил этилган брифингда Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов мактабларда жисмоний тарбия дарслари ўтилиши кераклиги ҳақида гапирган эди.

“6 ой давомида уйда ўтирган бола ҳам жисмонан, ҳам руҳан эзилди. Энди мактабга борганида яна дарслардан чеклаш ноўрин. Жисмоний тарбия дарси ҳар бир боланинг соғлиги учун зарур. Нима учун у фанни олиб ташлашимиз керак”, деган эди Шерзод Шерматов.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

257

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг