Мактабларда баҳорги таътил қачондан бошланиши маълум бўлди

Жамият 13089
image
-

2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.

Баҳорги таътил 20 дан-28 мартгача давом этади. 2021 йил 29 мартдан ўқув йилининг 4-чораги бошланади.

2021 йил 20 март куни юқори синфларга белгиланган дарс соатлари 4-чоракда тиғизлашган ҳолда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 20 март — шанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъий назар дам олиш куни ҳисобланади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 630
Рейтинг: 3
Теглар
t
×