Mактаблар қайта қурилади ва жиҳозланади. Харажатлар қайси маблағ ҳисобидан қопланади?

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Замонавий мактаб”ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорда белгиланишича, 2020-2022 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини: 

-  янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш – Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури доирасида марказлаштирилган инвестициялар маблағлари; 

-  мебель, ўқув-лаборатория, спорт анжомлари ва ўқитишнинг техник воситалари билан таъминлаш – Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури доирасида марказлаштирилган инвестициялар маблағлари, халқаро молия институтларининг кредит ва грантлари; 

-  компьютер техникаси ва ички локал тармоқ (тармоқ ускуналари) билан таъминлаш – халқаро молия институтларининг кредит ва грантлари; 

-  замонавий иситиш тизими билан таъминлаш – Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Mактаб Харажатлар

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар