Мактаблар атрофида фаст-фуд ва энергетикларни сотиш тақиқланиши мумкин

Жамият 2289
image

Мактаблар ва уларнинг атрофида шакарли, газланган ва энергетик ичимликлар, шунингдек тез тайёрланган таомлар савдоси тақиқланади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлаш бўйича Миллий Ҳаракатлар Стратегияси ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳасида белгиланган. 

Қайд этилишича, Ўзбекистонда ўсмирларнинг овқатланиши билан боғлиқ муаммолар долзарблигича қолмоқда. Масалан, 2017 йилда ўтказилган овқатланиш бўйича тадқиқотларга кўра, 5-19 ёшдаги болалар ва ўсмирлар орасида ортиқча вазннинг пайдо бўлиши ўғил болалар ўртасида 8,4 фоиздан 16,3 фоизга, қизлар ўртасида 11 фоиздан 17 фоизга, семизлик эса ўғил болаларда 2 фоиздан 5 фоизгача ва қизларда 1 фоиздан 3 фоизгача ўсган.

Қизлар ўртасида нотўғри овқатланиш ва микроэлементларнинг етишмаслиги эса келажакдаги ҳомиладорликнинг оғир асоратларига сабаб бўлади.

Шу сабабли, мактаблар ва уларнинг атрофида шакарли, газланган ва энергетик ичимликлар, шунингдек тез тайёрланган таомлар савдоси 500 метр атрофидан кам бўлмаган ҳудудларда савдо тақиқланади.

Шунда ўсмирлар саломатлиги мустаҳкамланган, шунингдек овқатланиш билан боғлиқ касалликлар олди олинади.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 37
Рейтинг: 2.9
t
×