Мактабда ароқ ичиб ўтирган директор ўз хоҳиши билан ариза ёзди
3-саҳифа
−
10 Октябрь 2022
16848Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Бешчашма қишлоғидаги 67-умумтаълим мактаби директори қоровулхонада спиртли ичимлик ичиб ўтиргани акс этган видеолар тарқалган эди. Мазкур ҳолат жамоатчилик орасида кескин эътирозларга сабаб бўлди. Видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида кун тартибига чиқди. Ушбу видео кенг тарқалгач, мактаб директори ўз хоҳишига кўра лавозимини тарк этган. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.
Ҳолатни видео тасвирга олган Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари А.Н. воқеа август ойининг ўрталарида содир бўлганини ва қоровулхонадан овоз чиққани учун кирганда мактаб директори Л.Т., котиб А.Қ., қоровул ва ўт ёқувчи биргаликда спиртли ичимлик ичиб ўтиришганини кўради ва ўз телефонига тасвирга олади.
Воқеа иштирокчиси ва гувоҳларнинг сўзларига кўра, спиртли ичимлик ичиш фикри кимдан чиққани номаълум бўлиб, улар қоровулхонага кирганда, дастурхонда спиртли ичимлик ичиш учун ҳамма шароит борлигини кўришган.
“У бор эди, бу бор эди, демайман. Лекин мен бор эдим”, дейди ҳолатга гувоҳ бўлган кейинчалик ўз аризасига кўра ишдан бўшаган котиб А.Қ.
Мактаб директори Л.Т. ва воқеани тасвирга олган Маънавий- маърифий ишлар бўйчича директор ўринбосари А.Н. ўртасида иш бўйича адоват бўлиб келгани аниқланган. Даъво қилинишича, воқеа содир бўлганидан сўнг, 1 октябрь куни мактаб директор А.Н.га шахсиятига тегадиган гаплар билан хабар ёзади. Шундан сўнг А.Н. видеони 5 октябрь куни ижтимоий тармоқларига жойлаштиради.
“У ерда ҳеч кимни қўлида ароқ ёки бошқа нарса ушлаб турган жойи йўқ, тўғри битта шишада уксус бор эди. У яхши бола, шахсий адоватим йўқ, келганимдан бери рағбат сўради, бердик, яқиндагина текшириш бўлди, етарлича ҳужжатлари бўлмагани, камчиликлари борлиги учун қайта тўлашга тушди ва буни сиз менга нисбатан атайлаб қилдингиз, деб ҳар хил ёзишмалар қилиб, хоҳлаган ишимни, хоҳлаган жойимда тарқатаман деган”, дейди мактаб директори.
Чироқчи тумани Халқ таълими бўлимидан маълум қилинишича, мактаб директори ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаган ва ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ойша Турғунпўлатова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь