Мактаб ўқувчиларининг қишки таътил санаси маълум бўлди

Жамият 19135
image

Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим мактабларида 2019-2020 ўқув йилининг иккинчи чораги ўз якунига етмоқда.

Умумий ўрта таълим мактабларида қишки таътил 2019 йилнинг 28 декабридан бошланиб, 2020 йилнинг 10 январь куни якунланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.

2020 йилнинг 11 январидан учинчи чоракнинг биринчи куни бошланади.

Эслатиб ўтамиз, олий таълим муассасалари талабалари учун қишки таътил ноанъанавий тарзда 2019 йилнинг 20 декабрида бошланиб, 2020 йилнинг 5 январь куни якунланади. Талабалар учун қишки таътил вақти яқинлашаётган парламент сайлови сабаб ўзгартирилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 560
Рейтинг: 3
Теглар
t
×