Мактаб ўқувчилари ўғирлангани ростми? ИИВ муносабат билдирди (видео)

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиларини ўғирлашга урингани акс этган видео ва шу ҳақдаги хабарлар тарқалди. Унда айтилишича, болаларни номаълум машинадан тушган йигитлар олиб кетмоқчи бўлганида, шу атрофдаги уй деразасидан бир аёл бақирган ва номаълум шахслар машинасига ўтириб кетган. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлигининг Ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, юқоридаги воқеа жорий йилнинг 1 февраль куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида содир бўлган. Аслида машинадан тушган йигитлар ўқувчиларни ўғирлаш мақсадида бўлмай, автомобилига қарата муз тепгани учун ўқувчиларни койиган ва ички ишларга олиб бораман дея пўписа қилган. Болалар бошқа бундай қилмаслигини айтиб уйига кетган.

Машинани ҳайдаган йигитлар тумандаги 113 сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси бўлиб, автомобиль бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган. Безорилик қилган болалар эса мазкур туманнинг 132 сонли мактаб ўқувчилари эди.

“Ҳозирги вақтда болалар соғ-саломат, ота-онаси бағрида. Автомашинани бошқариш ҳуқуқи бўлмаган мактаб ўқувчиларининг ота-онаси билан бирга ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик юзасидан профилактик суҳбат ўтказилган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг