Мактаб директорини ҳақорат қилган ХТБ мудири жавобгарликка тортилди
Жамият
−
14 Август 2022
11902Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда Халқ таълим бўлими мудири А.Б. 65-умумтаълим мактаби директори Н.Х.ни ҳақорат қилганлиги билан боғлиқ аудиоёзув тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси Матбуот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, ҳолат туман прокуратураси ва Халқ таълим вазирининг Назорат-ҳуқуқий Хизмати ҳамкорлигида ўрганилган.
Аниқланишича, Сариосиё тумани Халқ таълим бўлими мудири мактаб директори Н.Х.ни унинг хизмат вазифалари билан боғлиқ бўлмаган ҳолда жамиятдаги мавжуд одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилмаганлиги учун турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан А.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат) билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судининг 12 августдаги қарорига кўра, А.Б. МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган.
LiveБарчаси