Мактаб бозоридаги нархлар ота-оналарни қониқтиряптими?

Бу қизиқ

Бир неча кунлардан сўнг мактабларда янги ўқув йили бошланади. Бугун мактаб бозорлари, ярмаркалар ота-оналар билан гавжум. Хўш, улар фарзандининг ўқув қуролларию, кийим-кечаги учун қанча пул сарфлаяпти? Фуқаролар нарх-наводан қониқяптими? QALAMPIR.UZ мазкур саволлар билан уларга юзланди.

“Ҳали энди бошладик, нархлар яхши. Ҳаммасини ҳисоблаганда битта бола учун уч юз мингларга борса керак. Шунда ҳам ҳозир биз фақат энг кераклиларини оляпмиз”, дейди сўровнома иштирокчиларидан бири.

“Биз энди харид қилишни бошладик, нархлар ёмон эмас, яхши. Икки бола учун мана 446 минг сўмга харид қилдик”, дея жавоб берди бошқа бир харидор.

Шунингдек, аҳолининг аксарияти бир нафар болага тўлиқ мактаб бозорини қилиш учун камида бир миллион сарфланишини айтмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, нархлар сезиларли даражада ошган.

“Бир болага ўртача бир миллион кетади, деб ўйлаяпмиз. Уч нафар болага мактаб буюмлари олишимиз керак”, дейди неварасига бозорлик қилаётган аёл.

“300-400 кетса керак. Фақат ўқув қуролларига. Ҳали ҳисоблаб кўрмадим. Кийимлар билан бирга ҳисобланса миллионга яқинлашади”, дейди яна бир фуқаро.

Бундан ташқари, баъзи аҳоли вакиллари ўртача беш юз минг сўмгача харажат қилишини таъкидлади.

“280-300 минг форма учун режалаштиряпмиз. Ҳали нархларини аниқ билмадим, сифатлисини ҳали топмадик. Тўлиқ мактаб бозори учун беш юз минг етади деб ўйлайман”, дейди йўловчи аёл.

“Ўртача беш юз минглар атрофида сарфладик. Нархлар арзон, бўлади”, дейди бошқа бири.


Мақола муаллифи

Теглар

ўқув қуроллари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар