Мактаб битирувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномаси берилиши мумкин
Жамият
−
12 Февраль 2020
9192Эндиликда мактаб битирувчилари йўл ҳаракатлари қоидалари бўйича имтиҳон топширади. Бу ҳақда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ва 2020 йил Давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.
Лойиҳада Йўл ҳаракати барча қатнашчиларининг ҳуқуқий маданияти ва малакасини ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланган.
Лойиҳада:
* умумий ўрта таълим муассасалари ўқув дастурига мажбурий тартибда йўл ҳаракатлари қоидалари бўйича машғулотларни киритиш ва амалий машғулотлар ўтиш (10-11-синфда);
* умумий ўрта таълим муассасаларида йўл ҳаракатлари қоидалари бўйича имтиҳон ўтказиш ва натижалари бўйича сертификат бериш;
* умумий ўрта таълим муассасаларини тугатган ва имтиҳондан ўтган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш тартибини жорий этиш назарда тутилади.
LiveБарчаси