Макроннинг Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифидан мақсади нима экани маълум бўлди

Олам

image

Франция Президенти Эммануэль Макроннинг Қозоғистон ва Ўзбекистонга кутилаётган ташрифидан мақсад – Париж минтақада АҚШ ва Европа Иттифоқи билан бирга ўз вазнини сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда Agence France-Presse (AFP)га Елисей саройидаги манбасига таяниб ёзмоқда.  

“Бизнинг вазифамиз, биз билган ва узоқ вақтдан бери Европа Иттифоқи ва америкалик ҳамкорларимиз билан алоқа қилган ушбу минтақада мавжуд бўлишни давом эттиришдир”, деган агентлик суҳбатдоши. 

Агентликка кўра, Украинадаги можаро фонида Марказий Осиё давлатларининг асосий иқтисодий ва ҳарбий ҳамкори сифатида Россия Федерациясининг минтақадаги таъсири заифлашмоқда.  

“Таъсир пойгасида” АҚШ ва Европа Иттифоқидан ташқари Хитой ва Туркия ҳам иштирок этмоқда. Шуларни инобатга олган ҳолда Франция Президенти Марказий Осиёга саноат ва ташқи савдо вазирлари билан бирга ташриф буюришга қарор қилди, Франциянинг йирик энергетика компаниялари ва саноат корхоналари раҳбарлари ҳам сафарда унга ҳамроҳлик қилади. Қозоғистон иқтисодиётига энг йирик сармоядорлар орасида бешинчи ўринни эгаллаган Франция бу давлат билан иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида. Париж ҳам Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантиришга умид қилмоқда”, деб ёзмоқда AFP. 

Агентлик аввалроқ Макрон Қозоғистонга ташрифидан сўнг 2 ноябрь куни Ўзбекистонга йўл олиши ҳақида хабар берган эди. Елисей саройи Қозоғистон ва Ўзбекистонни Францияга яқинлаштиришдан мақсад иқтисодий соҳада, хусусан энергетика, муҳим материаллар етказиб бериш, транспорт, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва мудофаа соҳаларида ҳамкорлик қилиш эканини таъкидлади. 

Аввалроқ Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев матбуот хизмати Франция раҳбари Қозоғистонга 1 ноябрь куни ташриф буюришини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Эммануэль Макрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made