Макроннинг рафиқаси “қовун туширди"
Спорт
−
24 Январь
35271Францияда ўтказилган хайрия тадбирларидан бирида давлат раҳбари Эммануэль Макроннинг рафиқаси Брижит Макрон ва мамлакат терма жамоаси устози Дидье Дешам кўришиб, турли мавзуларда, жумладан футбол ҳақида суҳбат қурди. Айниқса уларнинг “Реймс” клуби аъзоси Дзюня Ито ҳақидаги диалоги барчанинг эътиборини тортди.
Тадбирда Макроннинг рафиқаси Дешамдан нега “Реймс” ҳужумчиси Дзюня Итони терма жамоага чақирмаслигини сўради. Дешам эса жилмайиб: “Чунки у япон”, деб жавоб қайтарди.
Шунингдек, ўзаро суҳбат вақтида 70 ёшли Брижит Макрон япониялик футболчи ҳақида бир қатор илиқ сўзларни айтиб ўтди.
Қайд этиш жоиз, маълум бир мамлакат терма жамоасига фақатгина ўша мамлакат фуқаролигига эга бўлган футболчиларни жалб қилиш мумкин.
Маълумот учун, 30 ёшли Дзюня Ито жорий мавсум Франция чемпионатида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.