Макронга суиқасд уюштиришда айбланган 13 кишининг иши судга оширилди

Олам

image

2018 йил ноябрида Франция Президенти Эммануэл Макронга суиқасд уюштиришга тайёргарлик кўрганликда айбланган 13 кишига нисбатан жиноий иш материаллари судга юборилди. Бу ҳақда чоршанба куни Agence France-Presse (AFP) манбаларига таяниб хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, “17 январдан 2 февралгача бўлган муддатга белгиланган” суд эшитувларида “11 эркак ва икки аёл” судланади.

Агентлик маълумотларига кўра, суд Парижда бўлиб ўтади. 13 нафар судланувчи “террорчилик актларини тайёрлаш мақсадида жиноий гуруҳ тузиш”да айбланмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, айбланувчилар ўнг қанот “Les Barjols” радикал гуруҳининг аъзоси бўлган ва “2018 йил ноябрида Макронга қарши зўравонлик ҳаракатларини режалаштирган”.

AFP маълумотларига кўра, тергов 2018 йилнинг ноябрида бошланган. Дастлаб бу ишда 14 киши иштирок этган, бироқ гумонланувчилардан бирига нисбатан иш тўхтатилган.

Аввалроқ “Le Monde” хабар қилганидек, “Les Barjols” гуруҳи Макрон 2017 йилда биринчи муддатга Франция Президенти этиб сайланганидан кўп ўтмай тузилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эммануэль Макрон

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг