Макрон Жонсон билан Россия ва Яманни муҳокама қилди
Олам
−
06 Февраль 2021 4834 1 дақиқа
Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон ва Франция Президенти Эммануэль Макрон телефон орқали суҳбатлашди, улар коронавирусга қарши биргаликда курашиш, шунингдек Россия, Яман ва Эрон билан муносабатларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Буюк Британия Ҳукумати раҳбари идораси томонидан эълон қилинган баёнотда айтилган.
“Раҳбарлар аввало, коронавирусга қарши курашни муҳокама қилди. Бош вазир дунё раҳбарлари пандемияга қарши курашиш учун вактсиналарни самарали тарқатишда муҳим роль ўйнашини таъкидлади”, дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, томонлар Эрон, Яман, Ливия ва Россия каби бир қатор халқаро мавзуларни муҳокама қилган. Суҳбат давомида Буюк Британия Ҳукумати раҳбари мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиши Франция билан икки томонлама муносабатларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш учун улкан имкониятлар очганини таъкидлаган.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель