Макрон яна президентлик сайловида иштирок этмоқчи

Олам 1727
image

Франция Президенти Эммануэль Макрон жорий апрель ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловида иштирок этишни истаётганини билдирди. Бироқ, ўзини номзод сифатида расман эълон қилмади. Бу ҳақда ТАCC хабар бермоқда.

“Ёлғон гапиришга ҳожат йўқ. Мен президентликка яна номзодимни қўйишни хоҳлайман. Буни яширмайман. Охиригача бора олишимга ишончим комил бўлгандагина расман номзодимни кўрсатаман”, дейди давлат раҳбари.

Шунингдек, Макрон бу сафар президентликка номзодлар орасида аёллар кўплигидан мамнунлигини билдирди. 

“Аёл номзодлар борлиги миллат учун жуда яхши”, дейди у.

Франция раҳбарининг таъкидлашича, маъмурият ва корхоналарда хотин-қизларнинг меҳнатига ҳақ тўлашда тенглик тамойилларини амалга ошириш зарур. Уларга эркаклар билан бир хил маош тўланиши керак.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 50
Рейтинг: 3.1
t
×