Макрон уч ой деганда Путинга қўнғироқ қилди

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин қарийб уч ой деганда франциялик мавқедоши Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Телефон суҳбати бугун, 19 август куни расмий Париж талаби билан амалга оширилган. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Мулоқотда Украина атрофидаги вазиятнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинган. Владимир Путин, хусусан, украиналик ҳарбийлар томонидан Запорожье атом электр станцияси ҳудудини мунтазам равишда ўққа тутиши ҳудудларнинг радиациявий ифлосланишига олиб келиши мумкин бўлган кенг кўламли фалокат хавфини туғдиришини таъкидлади. 

Президентлар реал вазиятни жойида баҳолай оладиган МАГАТЭ миссиясини имкон қадар тезроқ атом электр станциясига юбориш муҳимлигини қайд этган. Россия томони Агентлик инспекторларига зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлаган. 

Владимир Путин, шунингдек, БМТ Котибияти ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси экспертларини Москванинг фикрича, Украина Қуролли Кучларининг ҳужуми оқибатида кўп сонли украиналик ҳарбий асирлар ҳалок бўлган  Еленовкадаги тергов изоляторига ташриф буюришга таклиф қилинганини эслатган.

Бундан ташқари, Россия Президенти 22 июль куни Истанбулда Қора денгиз портларидан Украина донини экспорт қилиш ва Россия озиқ-овқат маҳсулотлари ва ўғитларини жаҳон бозорларига экспорт қилиш бўйича имзоланган битимининг амалга оширилиши ҳақида маълумот берган. 

Шунингдек, юқорида айтиб ўтилган Россия экспорти учун ҳали ҳам тўсиқлар мавжудлиги, бу глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилишга ёрдам бермаслигига эътибор қаратилган. 

Россия ва Франция Президентлари кўтарилган масалалар ва бошқа масалалар юзасидан алоқаларни давом эттиришга келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, бу Германия канслери Олаф Шольц иштирокида 28 майда уч томонлама телефон орқали мулоқот ўтказилгандан буён етакчилар ўртасидаги биринчи мулоқотдир. Путин ва Макрон ўртасидаги аввалги икки томонлама суҳбат 3 май куни бўлиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Эммануэль Макрон

Баҳолаганлар

218

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made