Макрон Россияга бориш учун Путинга шарт қўйди
Олам
−
17 Июнь 2022
18027Франция Президенти Эммануэль Макрон Киевга сафаридан сўнг, Россия Федерациясига ташрифини истисно қилмаслигини айтди. Бу ҳақда “Интерфакс” нашри хабар берди.
“Ҳозир Россияга сафар қилиш учун Президент Владимир Путин маълум шартларни бажариши, қадамларни босиши керак бўлади”, дейди Макрон.
Бундан ташқари, у Россия Президенти билан алоқани давом эттириш ниятида эканлигини қайд этиб ўтган.
Макроннинг қўшимча қилишича, Россия Федерацияси билан муносабатларни тартибга солиш учун Украина Москвага қандай ён беришларга тайёр эканлиги борасида мустақил равишда қарор қабул қилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 июнь куни Германия канцлери Олаф Шольц, Франция Президенти Эммануэль Макрон, Руминия Президенти Клаус Йоханнис ва Италия Бош вазири Марио Драги Киевга келди. Улар Киев вилоятининг Ирпень шаҳрида бўлиб, уруш талафотларини кўздан кечирди. Сўнг Президент Владимир Зеленский билан учрашди. Сафардан асосий мақсад Украинани қўллаб-қувватлашни кўрсатишдир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь