Макрон Нетаньяхуни Ғазода тинчликка чақирди

Олам

image

Франция Президенти Эммануэль Макрон Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан телефон орқали суҳбатда Ғазо секторида тинчлик ўрнатишга чақирди ва Ливан билан чегарада вазият кескинлашувидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Франция раҳбарининг маъмурияти маълум қилди.

“Франция Президенти Бош вазир Нетаньяху билан телефон орқали мулоқоти чоғида Ғазодаги жангларни тўхтатишга чақирди ва шу муносабат билан у АҚШнинг инқирозни ҳал қилиш режасини қўллаб-қувватлади”, дейилади хабарда.

Макрон барча мавжуд каналлар ёрдамида гуманитар ёрдамни оммавий ва тўсиқсиз етказиб бериш зарурлигини таъкидлади. Бундан ташқари, у "минтақадаги кескинлашув хавфи ортиб бораётганини" айтиб, Ливан билан чегарада кескинлик кучайиб бораётганидан хавотир билдирди. Макрон, шунингдек, Франциянинг Исроил хавфсизлигига содиқлигини таъкидлаб, Париж икки давлат яратиш тамойилига асосланган тинчлик келишуви тарафдори эканини қўшимча қилди.

Маълумот учун, Оқ уй эгаси Жо Байден 31 май куни Ғазо сектори атрофидаги тарангликни бартараф этиш бўйича уч босқичли режани тақдим этди. Унга кўра, биринчи босқич олти ҳафта давом этади, у тўлиқ ўт очишни тўхтатишни, Исроил қўшинларини Ғазонинг барча аҳоли пунктларидан олиб чиқиб кетишни, бир қатор гаровга олинганларни, жумладан, аёллар, қариялар, ярадорларни,  шунингдек, фаластинлик юзлаб маҳбусларни озод қилишни ўз ичига олади..

Олти ҳафталик сулҳ давомида Исроил ва ҲАМАС ҳаракати келишувнинг иккинчи босқичига ўтиш учун бажарилиши керак бўлган шартларни муҳокама қилиши кутилмоқда. Битимнинг иккинчи босқичи “барча тирик қолган гаровга олинганларни, шу жумладан эркак аскарларни ҳам озод қилиш”, Исроил қўшинларини Ғазо секторидан олиб чиқиб кетиш ва “доимий ўт очишни тўхтатиш”ни ўз ичига олади. Келишувларнинг учинчи босқичида Ғазо секторини қайта тиклаш кўзда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Эммануэль Макрон Исроил Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг