Макрон Эрдўғанни Россияга ёрдам бермасликка чақирди
Олам
−
07 Октябрь 2022
5297Франция Президенти Эммануэль Макрон Туркия Президенти Тойиб Эрдўғанни Россия Федерациясига қарши санкциялар жорий этишга ва аллақачон жорий қилинган Европа чекловларини четлаб ўтишга ҳисса қўшмасликка чақирди. Бу ҳақда кеча, 6 октябрь куни Елисей саройига таяниб, “Agence France Press” агентлиги хабар берди.
“У [Украинадаги] можаронинг Россия томонидан кучайишига йўл қўймаслик учун Европа санкцияларининг муҳимлигини таъкидлади ва уларни четлаб ўтиш учун ҳар қандай стратегияга қарши курашишга чақирди”, дейди Франция етакчиси идораси матбуот хизмати Европа сиёсий ҳамжамиятларининг Прагадаги биринчи йиғилишида Эрдўған билан учрашувидан сўнг.
Эгей денгизидаги вазият
Макрон, шунингдек, Эгей денгизида Греция ва Туркия ўртасидаги кескинлашувдан хавотир билдирди ва тарангликни камайтиришга чақирди.
“У кескинлашувга йўл қўймаслик ва халқаро ҳуқуққа ҳурматни сақлаб қолиш учун томонлар ўртасида мулоқотни қайта тиклашга чақирди”, дейди Франция раҳбари маъмурияти вакили.
Туркия ва Греция баҳсли ороллар мақоми, ҳудудий сувлар чегаралари ва Эгей денгизидаги ҳаво ҳудуди туфайли бир неча бор ҳарбий можаро ёқасига келиб қолган.
Грециянинг ҳудудий сувлари у ерда олти денгиз милига чўзилган, бироқ Афина буни халқаро миқёсда тан олинган стандарт бўлган 12 денгиз милигача кенгайтириш ҳуқуқига эга эканлигини айтади. Ўз навбатида Анқара Афинани Грециянинг ўз ҳудудий сувларини бу қадар кенгайтириши уруш эълон қилиш учун баҳона бўлишидан огоҳлантирган. Туркия ҳам Эгей денгизидаги ороллар атрофидаги 10 милялик юнон ҳаво зонасини тан олмайди, чунки юнон ҳаво майдони, худди ҳудудий сувлар каби, 6 денгиз мили билан чекланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь