Макрон эмланишни хоҳламаганларни ҳақоратлаб, таҳдид қилди

Олам

image

Франция Президенти  Эммануель Макрон коронавирусга қарши эмланишни истамаган мамлакат аҳолиси ҳаётини жиддий мураккаблаштириши билан таҳдид қилди. Бу ҳақда у “Le Parisien” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Макрон сўзида ҳеч кимни эмлашга мажбурламаслиги, лекин одамларни жамоат жойларига кириш ва жамоат ҳаётидаги иштирокини минималлаштириш орқали бунга ундашга умид қилаётганини таъкидлаган. 

Шунингдек, Президент вакцина олмаганларга нисбатан “emmerder” феълидан фойдаланган, ушбу сўз луғат этимологиясида "нажас билан қоплаш" ибораси билан изоҳланади.

"Мен уларни қамоққа юбора олмайман. Шунинг учун айтишимиз керакки, 15 январдан бошлаб сиз ресторанга боролмайсиз, кофе ичолмайсиз, театр ва кинога боролмайсиз", деган Франция раҳбари. 

Макроннинг сиёсий рақиблари эса унинг таҳдидлари ва айрим оғзаки ифодалари мамлакат Президентига тўғри келмаслигини таъкидламоқда.

Шу билан бирга, мухолифатдаги депутатлар ҳукуматга қарши чиқди ва жорий йилнинг 4 январь куни парламентда коронавирус тўғрисидаги қонунни қабул қилишга тўсқинлик кўрсатишган.  

Маълум қилинишича, парламентда эмланмаган одамларнинг жамоат ҳаётида иштирок этишини амалда тақиқловчи ушбу қонун лойиҳаси бўйича муҳокама тўхтатилган. Қонун шу ҳафтада қабул қилиниши кутилган эди, бироқ бу эмланишга қаршиларни жиддий ғазаблантирган ва бир неча депутатлар, ҳатто, ўлим таҳдиди ҳақида хабар олганини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг