МАКнинг Тбилиси-Тошкент рейси кечиктирилди
Жамият
−
19 Июль 2019
4122“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Тбилиси-Тошкент йўналишидаги рейси кечиктирилди. Бу ҳақда МАК Матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 19 июль куни Тбилиси – Тошкент йўналишидаги HY 746 рейсининг учиб кетиши кечикди. Жадвал бўйича учиб кетиш вақти соат 11:40 дан 14:10 га кўчирилди. Тошкентга учиб келиш вақти – 17:40.
Қайд этилишича, рейснинг кечикиши Тбилиси шаҳар аэропорти йўлакчасининг вақтинча ёпилиши сабабли юз берди.
Кутиб олувчиларга самолётни Тбилиси шаҳридан учиб келиш вақтини Тошкент аэропорти маълумотномасидан қуйидаги рақамлар орқали аниқлик киритиши тавсия этилди: 78-140-28-01, 78-140-28-02, 78-140-28-03, 78-140-28-04.
Маълумот учун, МАК жорий йилнинг 16 июлидан Тошкент-Тбилиси-Тошкент йўналиши бўйича доимий рейсларни йўлга қўйди.
LiveБарчаси