“Маккор март”. Дам олиш кунлари ҳаво исиб кетади

Бу қизиқ

image

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 17 март куни бироз ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди. 

Ўзгидрометга кўра, сўнгги кунлардаги об-ҳаво яна бир маротаба март ойи об-ҳаво шароити бўйича энг маккор ой эканини кўрсатган. Кечагина республиканинг барча марказий ҳудудларида қор ёғди, бугун эса эрталабдан қуёш чақнаб турибди.

Дам олиш кунлари республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. 

Мамлакатнинг айрим ҳудудларида 17 март, якшанба куни эса ҳаво 15-20 даража илиққача исиш кузатилади. 

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси республика бўйича баъзи жойларда бироз совуқ сақланиб туради, якшанба куни ҳарорат кечаси 2-7 даража илиққача кўтарилади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. 

Бугун, 15 март ва дам олиш кунлари тоғларда ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Пойтахтда 15-17 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Эртага, 16 март куни кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 13-15 даража илиқ; якшанба куни кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг