Макка ва Мадина оралиғидаги вокзалда йирик ёнғин юз берди
Олам
−
30 Сентябрь 2019
6755Кеча, 29 сентябрь куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги марказий темир йўл вокзалида кучли ёнғин юз берди. Натижада 5 киши жабрланди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Ёнғин бинонинг том қисмида бошланган. Ҳодиса сабабли вокзалда темир йўл қатнови тўхтатилган.
Ал-Харамайн тез юрар темир йўл линияси мусулмонлар учун муқаддас бўлган Макка ва Мадина шаҳарларини Қизил денгиз бўйидаги Жидда порти билан боғлайди. 450 км атрофидаги ушбу трассани қуриш учун 7 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфланган. Жиддадаги темир йўл станцияси туризмни ривожлантириш лойиҳаси доирасида қурилган. Ал-Харамайн йўли ўтган йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь