Махачев ва Эдвардс ўртасидаги жангнинг тахминий санаси маълум бўлди
Sport
−
08 January 2024 6252 1 minute
Енгил вазнда россиялик UFC чемпиони Ислом Махачев ва ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Леон Эдвардс ўртасидаги жанг БААда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда таниқли менежер Ризван Магомедов ўз саҳифасида маълум қилди.
“Агар бу жанг баҳорда ўтказилмаса, кузда Абу-Дабидаги жанглар ҳафталигида бўлиб ўтади”, дейди Магомедов.
Эдвардс охирги марта 2023 йил декабрида UFC 296 мусобақасида Колби Ковингтонга қарши жанг қилган. Ушбу баҳсда Леон ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарори билан ғалаба қозонганди. Унинг ҳисобида 22 ғалаба ва 3 та мағлубият бор.
Махачев сўнгги бор 2023 йил октябрь ойида UFC 294 мусобақасида Александр Волкановскийга қарши октагонга чиқиб, биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратганди. Унинг ҳисобида 24 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August