Махачев UFC 311 турнирига кийиб келган кийимларининг умумий қиймати маълум бўлди
Спорт
−
29 Январь
17554Россиялик UFC чемпиони Ислом Махачевнинг UFC 311 турнирига жами 10 минг долларлик уст-бошда келган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари жангчининг барча кийимлари ва аксессуарлари нархларини ҳисоблаб чиқди.
Россиялик мухлислардан бирининг сўзларига кўра, Махачев UFC 311 турнирига 850 долларлик Louis Vuitton кўзойнаги ва Loro Piano‘нинг The Gift Of Kings тўпламидаги кийимларда келган. Унинг жемпери 2 минг 800 долларга, футболкаси 2 минг долларга, шими 3 минг 350 долларга баҳоланган.
Шарҳларда, шунингдек, Махачев иккиламчи бозорда нарху 15-17 минг долларга сотиб олиниши мумкин бўлган РRolex GMT-Master II соатини тақиб юргани кўрсатилган.
Шундай қилиб, Махачевнинг кийимлари 9 минг 350 долларга баҳоланган ва соат билан қўшиб ҳисоблаганда жангчининг тўлиқ имижи нархи 26 минг доллардан ошади.
LiveБарчаси
18 Февраль
18 Февраль
Тренддагилар




