Махачев орзусидаги жанг кимга қарши эканлигини маълум қилди
Спорт
−
24 Апрель
8609Аралаш яккакураш (MMA) бўйича машҳур россиялик жангчи, енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев промоушенда лига чемпиони британиялик Леон Эдвардс билан жанг қилишни орзу қилишини айтди.
“Орзумдаги жанг Леон Эдвардс билан камар учун жанг қилиш. Енгил вазн тоифасидаги жангчиларга мен билан жанг қилишлари учун етарлича имконият берганман, энди мен ўз имкониятимдан фойдаланишим керак”, дейди Махачев.
Ҳозирда Махачев 32 ёшда. Жангчи 2022 йил октябрь ойида бразилиялик Чарльз Оливейрани иккинчи раунднинг бошидаёқ тўхтатиб, UFC чемпиони бўлган. Ислом MMA'да жами 26 та жанг ўтказган бўлиб, жанглардан 25 тасида ғалаба қозонган ва битта мағлубият аламини тотиб кўрган. 32 ёшли Эдвардс эса 25 та жанг ўтказиб, 22 тасида ғалаба қозонган, 3 та баҳсда эса имкониятни бой берган.