Макгрегор ва Порье. Январда реванш ўтказилиши мумкин

Спорт 6527
image

UFC Президенти Дана Уайт икки вазн тоифасида собиқ чемпион Конор Макгрегор ва америкалик Дастин Порье ўртасида реванш жанг ўтказилишига таклиф билдирди. Журналист Фара Ханнун бу ҳақда хабар қилган.

Қайд этилишича, UFC раҳбари 2021 йилнинг январ ойида жангни ташкил қилишга тайёрлигини билдирган.
Уайтнинг сўзларига кўра, Порье бу таклифга аллақачон рози бўлган. Макгрегор эса ҳали муносабат билдириб улгурмаган.

Маълумот учун, ирландиялик ва Порье ўртасидаги биринчи жанг 2014 йилнинг 27 сентябрида ўтказилган. Жанг Макгрегорнинг нокаут эвазига эришган ғалабаси билан якунланган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 234
Рейтинг: 3
Теглар
UFC
t
×