Макгрегор россиялик спортчини барча даврларнинг энг яхши жангчиларидан бири деб атади

Спорт

image

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ўз Instagram саҳифасига машҳур россиялик ММА устаси Фёдор Емелианенко ҳақидаги видеони жойлади. Видеога изоҳ бериб:

“Барча даврларнинг энг яхши жангчиларидан бири! Шубҳасиз, бу Фёдор!", деб ёзган Макгрегор.

Маълумот учун, сўнгги жангида Фёдор америкалик Тимоти Жонсон билан тўқнашган эди. Жанг Bellator 269 турнири доирасида бўлиб ўтди. Емелианенко биринчи раунддаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонганди. 

Емелианенко профессионал фаолияти давомида жами 47 та жанг ўтказган. Жанглардан 40 тасида ғалаба қозонган, 6 марта мағлуб бўлган, яна бир жангнинг натижаси эса ҳисобга олинмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Makgregor

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made