Мактабга бориш мажбурийми? ХТВ ота-оналарга мурожаат қилди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистондаги барча мактаблар тўлиқ анъанавий ўқиш шаклига қайтарилиши ҳақида хабар берган эдик. Халқ таълими вазирлиги фарзандини мактабга юбормай, онлайн шаклда ўқитмоқчи бўлган ота-оналарга мурожаат қилди.

“Халқ таълими вазирлиги ҳавотирга ўрин йўқ эканлигини, уйида касаллик тарқалишига ҳавотир катта бўлган, кекса одамлари бор ҳамда саломатлигида сурункали хасталиги бўлган ўқувчиларнинг таълим олиши учун параллель равишда “Онлайн-мактаб” лойиҳаси ҳам давом эттирилишини маълум қилади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, вазирлик фарзандини мактабга юбормайдиган ота-оналардан уларнинг вақтини бесамар ўтказмасликлари ҳамда уйда таълим олишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб, уларни тўлиқ назоратга олишларини сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

846

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг