Маиший чиқиндиларга тўловларни ундиришнинг янги тизими яратилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 июлига қадар чиқинди корхоналари негизида ҳар бир вилоятда 1 тадан тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш марказини ташкил этилади. Бу ҳақда бугун, 2 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Тошкент шаҳридаги “Махсустранс” корхонасининг трансформация жараёнларини якунлаб, унинг негизида хусусий шерикчилик корхонасини ташкил этиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Умуман, маиший чиқиндига тўлов йиғишнинг амалдаги тизими самарасиз эканлиги таъкидланиб, хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда маиший чиқиндиларга тўловларни ундиришнинг мутлақо янги тизимини яратиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, органик, қурилиш, тиббиёт чиқиндиларини йиғиш, саралаш, олиб чиқиш, қайта ишлаш ва утилизация қилишнинг хавфсиз тизимини яратиш керак. Шу муносабат билан 1 июлга қадар чиқинди корхоналари негизида ҳар бир вилоятда 1 тадан тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш марказини ташкил этиш топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

399

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг