Магнитогорскда қаҳрамонлик кўрсатган ўзбек йигити Абдулазиз Комилов томонидан тақдирланди
Жамият
−
06 Февраль 2019
3764Кеча, 5 февраль куни Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасида (Россия) Ўзбекистон фуқароси Оламафруз Абдуллаев билан учрашув бўлиб ўтди.
Сурхондарё вилоятида туғилган Абдуллаевнинг беғараз ва қаҳрамонона ҳаракати Россия матбуоти томонидан кенг ёритилди, унда жасорати ва ўзгалар қайғусига бефарқ эмаслиги таъкидланди.
Бош консулхонадаги учрашувга Россияда вақтинчалик бўлиб турган ўзбекистонликлар, жумладан, олий таълим муассасалари талабалари, шунингдек, Свердловск вилоятидаги ўзбек диаспораси раҳбари Зокир Аллабергенов ҳам таклиф этилди.
Учрашув якунида Оламафруз Абдуллаевга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири номидан қимматбаҳо совға ва Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси фахрий ёрлиғи топширилди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан унинг 7 февралда учиб кетиши учун Екатеринбург-Тошкент рейсига бепул чипта ажратилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь