Магистратурага кириш имтиҳонларининг якуний натижалари эълон қилинди

Жамият 3779
image

2021-2022 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонларининг якуний натижалари эълон қилинди.

Имтиҳонларда иштирок этган талабгорлар танлов натижаларини 4 хил усулда билишлари мумкин.

1. magistr.dtm.uz сайти орқали:

паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

2. https://mandat.dtm.uz/Magistr/Magistr сайти орқали:

талабгорнинг ID рақамини киритиш ёки тегишли ОТМ ва мутахассисликни танлаш орқали.

3. Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (талабгорнинг ID рақамини юборган ҳолда):

  • @mandat2021bot
  • @mandat_2021_1_bot
  • @mandat2021_2_bot
  • @mandat2021_3_bot
  • @mandat2021_4_bot

4. Тест натижалари қайдномаси орқали:

қайдномалар олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 81
Рейтинг: 3.2
t
×