“Magic City”да жанжал. Ўқ овози қаердан эшитилди?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда "Magic City"да оммавий тартибсизлик юз бергани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 ноябрь куни тахминан соат 22:30 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган "Magic City"да жанжал содир бўлган.

Маълум қилинишича, газ тўлдирилган шарларни сотувчи йигитлар 2000 йил У.Д., 2002 йил А.Х., 2003 йил И.У., 2004 йил М.Т. ноқонуний савдо қилаётгани учун мажмуанинг қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан чиқариб юборилаётганда, улар ўртасида ўзаро жанжал юз берган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги гапларга қараганда, жанжал вақтида қурол овози ҳам эшитилган. ИИВ бунга аниқлик киритгани йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

жанжал

Баҳолаганлар

676

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг