“Magic City”да жанжал юз берди
3-саҳифа
−
11 Август 2022
8461Тошкент шаҳридаги “Magic City” истироҳат боғида фаолият юритаётган икки фотосуратчи ўртасида жанжал келиб чиқди. Бу ҳақда Миллий гвардия Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 август куни кечқурун “Magic City” истироҳат боғида фаолият юритаётган икки фотосуратчи ўртасида жанжал юз берган.
Оқибатда қашқадарёлик 20 ёшли фуқаро Ш.Д. ҳамкасби 25 ёшли Ҳ.K.га ўткир тиғли ошхона пичоғини ўқталган.
Воқеа жойига етиб келган Ички ишлар органи ходимларига фуқаро Ш.Д томонидан қаттиқ қаршилик кўрсатилган. Шундан сўнг, ходимлар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини ёрдамга чақирган ва фуқаро қўлга олинган.
Жароҳатланган фуқаро Ҳ.K.га тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда унинг саломатлиги қониқарли.
Ҳуқуқбузар Ш.Д.га нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (майда безорилик) ва 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари бўйича жазо тури қўлланилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь