Мадуро “Венесуэла душмани”га саломатлик тилади

Олам 2308
image

Венесуэла Президенти Николас Мадуро АҚШ Президенти Дональд Трампни "Венесуэла душмани" деб билишига қарамай, унинг соғайиб кетишини тилади. Бу ҳақда ТАСС маълумот берди

"Биз ҳеч кимнинг касал бўлишини хоҳламаймиз. АҚШ Президенти Венесуэланинг шафқатсиз душмани бўлса ҳам, уни инсоний жиҳатдан қўллаб-қувватлаймиз ва унинг соғайиб кетишини тилаймиз", деган Венесуэла Президенти Twitter'даги нутқида. 

Мадуро бу касаллик Трампни янада мулоҳазали ва инсонпарвар қилишига умид билдирган. 

Венесуэла Президенти Трампнинг касал бўлишига сабаб қилиб, АҚШда ҳамманинг ҳам ҳимоя ниқобини тақмаслигини кўрсатган. 

“Афсуски, Трамп эҳтиёт чораларини назар-писанд қилмаган”, деб қўшимча қилган Венесуела Президенти.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Меланияда жорий йилнинг 1 октябрь куни коронавирус аниқланди. Бироз ўтиб эса Президент Уолтер Рид ҳарбий шифохонасига ётқизилди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 66
Рейтинг: 3.1
t
×