Мадримов ва Соро ўртасидаги реванш жанги санаси маълум бўлди

Спорт

image

Исроил Мадримов ва Мишель Соро ўртасида реванш жанги жорий йилнинг июль ойида ўтказилади. Бу ҳақда “Y12 Boxing” промоутерлик компанияси маълум қилган.

“Y12 Boxing”нинг маълум қилинишича, ушбу баҳс 9 июль куни Англиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтади.

2021 йил декабрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган тўқнашувда Мадримов гонгдан сўнг Сорога бир нечта зарбалар йўллаганди. Натижада, жанг 9-раундда Исроилнинг фойдасига техник нокаут билан якунланди. Аммо Мишель Соронинг жамоасининг жангдан кейин, ўзбекистонлик боксчининг ғалабаси гонгдан кейин берилган зарбалар эвазига бўлганни иддао қилганди.

Исроил Мадримов ҳам Соронинг жамоаси билдирган фикрни кескин инкор этмаган ва рақибига реванш беришини айтганди.

Маълумот ўрнида, ўзбекистонлик боксчи профессионал фаолиятини 2018 йилнинг 24 ноябирида Владимир Эрнандезга қарши жанг билан бошлаган. Ушбу жангда Исроил Мадримов нокаут эвазига ғалаба қозонган. 27 ёшли чарм қўлқоп устаси профессионал боксда 8 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучган.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг