Мадина Мухторованинг оиласига оид масала юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган актриса Мадина Мухторованинг кенжа ўғлининг калтакланиши билан боғлиқ вазият бўйича Юнусобод тумани 7-сонли ИИБда матбуот анжумани ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Матбуот анжуманида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мадина Мухторова ҳам иштирок этиб, оиласига дахлдор воқеалар ҳақида тушунтириш беришга ҳаракат қилди. 

Йиғилишда иштирок этган QALAMPIR.UZ мухбирининг маълум қилишича, 4 январь куни, Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (соғлиқнинг қисқа вақт, яъни 6 кундан ортиқ, аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

“Жиноят иши тергов ҳаракатлари натижасида ҳар бир берилаётган саволларга жавоб бўлади. Ҳозир видеони ким чиқарибди деган билан ҳақиқатга келолмаймиз. Биз қонуний равишда тергов ҳаракатларини тўлиқ амалга оширганимиздан кейин сизларга бу ҳақда маълумот берамиз”, дейди Тошкен шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тергов бошқармаси бошлиғи.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

300

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг