Made in India – Iphone энди Ҳиндистонда ишлаб чиқариладими?
Технология
−
14 Февраль 2023
6789АҚШ ва Хитой ўртасидаги халқаро кескинлик таъминот занжирлари ва йўналишларига жиддий таъсир этмоқда. Шундай бир шароитда “Apple” компанияси келгусида ишончли ҳамкорлик учун Хитой чегарасидан ташқарида шериклар қидирмоқда. Бу ўринга номзод сифатида эса йирик иқтисодиётни шакллантирган Ҳиндистон кўрилмоқда. Шу боис келгусида “Apple” маҳсулотлари Ҳиндистонда ишлаб чиқарилиши ҳам реалликка айланиши мумкин. Бу ҳақида CNN хабар берди.
Пекиннинг минтақадаги асосий рақиби бўлган Ҳиндистон мавжуд имкониятни қўлдан бой бермоқчи эмас. Ҳиндистон расмийларининг айтишича, Калифорнияда жойлашган “Apple” компанияси Ҳиндистондаги ишлаб чиқариш умумий ҳажмини чорак қисмга кўпайтиришни истамоқда.
Ҳиндистон савдо ва саноат вазири Пиюш Гоялнинг айтишича, “Apple” бугунги кунда ўз маҳсулотларининг 5% дан 7% гача қисмини Ҳиндистонда ишлаб чиқармоқда. Бу ҳажмнинг 25 фоизгача оширилиши эса “Apple”нинг асосий ҳамкори ўзгаришига олиб келади.
Америка брендининг бундай хулосага келишига сабаб шуки, Хитойдаги бугунги нотабиий вазият тармоқ самарадорлигини пасайтирмоқда. Шу боисдан ҳам “Apple” таъминотчилари Ҳиндистонга интилмоқда.
Бугунги кунда “Apple”нинг 95 фоиз смартфонлари Хитойда ишлаб чиқарилади. Сўнгги икки йилда Хитой ҳукумати электроника тармоғини кенгайтириши ортидан компания жиддий тизим муаммоларига учрамоқда. Қудратли “Apple” Хитой бозорида йўқолиб бормоқда. Халқаро бозорда энг бой компания сифатидаги мақомини йўқотмоқда.
LiveБарчаси