“Made in China”: Озарбайжонда вакцинация бошланмоқда
Олам
−
16 Январь 2021
1974Озарбайжон расмийлари 18 январдан бошлаб аҳолини коронавирусга қарши эмлашни бошлайди. Бунда Хитойда ишлаб чиқарилаётган “CoronaVac” вакцинасидан фойдаланилади Бу ҳақда бугун, 16 январь куни Озарбайжон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Шаҳмар Мовсумов брифингда маълум қилди.
“Коронавирусга қарши эмлашни 18 январдан бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейди Президент маъмурияти вакили.
Озарбайжон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Теймур Мусаевнинг сўзларига кўра, эмлаш Хитойнинг “Sinovac Biotech” фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “CoronaVac” вакцинаси билан амалга оширилади.
“Озарбайжон томонидан буюртирилган 4 миллион доза вакцина Туркияга етказиб берилади, у ерда лабораторияларда стандартларга мувофиқлиги синовдан ўтказилади. Шундан сўнг, қадоқланиб, Озарбайжонга бир неча партияларда етказиб берилади”, дейди Мусаев.
Мовсумов ўз навбатида, вакцинанинг биринчи партияси аллақачон мамлакатга келтирилганини қўшимча қилди ва биринчи босқичда тиббиёт ходимлари эмланишини айтди. Иккинчи босқич, у таъкидлаганидек, 1 февралдан бошланади. Босқич доирасида 65 ёшдан ошган фуқаролар эмланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь