Маданият вазирлигининг вазифалари қайтадан белгиланди
Жамият
−
10 Сентябрь 2021
6283Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 7 сентябрдаги 558-сон қарори билан Маданият вазирлиги тўғрисида низом тасдиқланди.
Маданият вазирлиги тўғрисида Низом қуйидагиларни белгилайди:
• Маданият вазирлиги органларининг тизимини;
• Вазирлик, унинг Марказий аппарати, ҳудудий органлари, вилоят ва туман (шаҳар) маданият бошқармаларининг вазифалари ва функцияларини;
• вазирлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлигини;
• вазирлик фаолиятини ташкил этиш ва унинг бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартибини;
• Вазирлик ҳайъати ишини ташкил этишни;
• Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларини;
• Вазирликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришни;
• Вазирликнинг Вазирлар Маҳкамасига ва Президентга ҳисоб беришини.
Қуйидагилар Маданият вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари ҳисобланади:
• маданият соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, миллий маданий ва маънавий меросни асраб-авайлаш ва кўпайтириш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
• жамиятнинг муттасил ортиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган оммавий-маданий тадбирларни ўтказишга қаратилган маърифий ишларни амалга ошириш;
• бадиий ижод, шу жумладан, театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъатини янада ривожлантиришни рағбатлантириш;
• маданият муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
• маданият соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини такомиллаштириш;
• давлатлараро ва халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг маданий меросини, мамлакатимиз ижодий жамоалари ва муаллифлари асарларини чет элларда кенг тарғиб қилиш.
LiveБарчаси