Маданият вазирлигида ўринбосарлар яп-янги, вазир эса 15 йиллик эски машина миниши маълум бўлди

Маданият-санъат

image

Кеча, 20 октябрь куни, Маданият вазирлиги ўз тасарруфидаги хизмат автомототранспорт воситалари, хизмат уйлари ва бошқа кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Рўйхатдан олтита автомобиль ва 17 та кўчмас мулк ўрин олган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг хизмат автомобили сифатида 2007 йилда ишлаб чиқарилган Mercedes-Benz русумли давлат белгиси PAA 263 рақамли автомобили қайд этилган. Ҳужжатда вазирнинг уч нафар ўринбосари 2020-2021 йилларда ишлаб чиқарилган Malibu-2 автомобиллари хизматидан фойдаланиши кўрсатилган, қолаверса вазир ўринбосари лавозимига тенглаштирилган, Ахборот ва матбуот хизмати бошлиғига 2017 йилда ишлаб чиқарилган Lacetti русумли автомобиль ажратилган. 2015 йилда ишлаб чиқарилган яна бир Lacetti эса навбатчи автомашина сифатида қайд этилган.

Хизмат автомобилларига асос сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги 258-сонли қарори кўрсатилган.

Қолаверса, рўйхатдан Вазирликка тегишли бўлган 17 та кўчмас мулк объектлари ҳам ўрин олган. Улардан 14 таси Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида, яна учта объект Яшнобод, Сирғали ва Олмазор туманларида жойлашганлиги қайд этилган. Улардан энг кичиги 49,56 кв.м, энг каттаси 113,85 кв.м.

Аввалроқ, Экоқўмита эгалик қилувчи автомобиллар сонига аниқлик киритилган эди. Шунингдек, Жиззах вилояти ҳокимлиги тасарруфидаги машиналарнинг сони 27 тани ташкил этиши ҳақида маълумот берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Озодбек Назарбеков

Баҳолаганлар

3204

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг