Маданият вазирлигида 800 миллион сўм талон-тарож қилинди

3-саҳифа 7421
image
-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги мансабдорлари мусиқа асбобларини бозордан деярли 800 миллион сўм қимматроққа сотиб олгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан давлат харидларида нархларни ошириб юбориш ҳолатлари юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, мусиқа асбобларини сотиб олиш юзасидан ўтказилган тендер танловида 3,3 млрд сўмга етказиб бериш таклифи мавжуд бўлса-да, муқобил қимматроқ вариантни кўрсатган тадбиркорлик субъектини асоссиз равишда танловда ғолиб сифатида кўрсатган.

Натижада мусиқа асбобларини ҳақиқий бозор баҳосидан 792,2 млн сўмга қиммат нархда сотиб олиб, бюджет маблағлари талон-торож қилинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан компания мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 245
Рейтинг: 3
t
×