Маданият соҳаси оғир жудоликка учради

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали директори, тарих фанлари номзоди, доцент Пахратдин  Кудайбергенович Палуаниязов 46 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди. Назарбековнинг урғулашича, Палуаниязовнинг вафотига ҳам коронавирус сабаб бўлган. 

“Надоматлар бўлсинки, машъум пандемия туфайли халқимиз ҳамон оғир изтиробда... Мамлакатимиз раҳбари бошчилигида коронавирусга қарши кескин чоралар кўрилиб, вазиятни енгиллаштириш, халқимизнинг кайфиятини кўтариш, иқтисодиётни ривожлантиришда давом этиш, эртанги кунга  умид, ишончни мустаҳкамлашга астойдил ҳаракат қилинаётган масъулиятли дамларда яна бир нохуш хабарни етказишга мажбурмиз...

Дунёни ларзага солиб, ўз измида ушлашга жон-жаҳди билан ёпишган офат яна бир азиз жонни, санъатимиз ва маданиятимиз фидойисини орамиздан бевақт олиб кетди”, деб ёзади Назарбеков.  

Пахратдин Кудайбергенович Палуаниязов Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтини тамомлаган. Мусиқа, ашула, маданияти тарихи фанларидан дарс берган. Илмий ишини Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Қорақалпоғистон бўлимида ёқлаган

“Афсус, ўқитувчидек шарафли касбни улуғлаб, фарзандларига ҳам халқ учун хизмат қилиш муқаддас бурч эканини уқдириб кетган отанинг, шу соҳани танлаб, отасидек фидойи маданият ходими бўлишни ният қилган ўғил- қизларининг орзулари рўёбини кўриш  Пахратдин акага насиб этмади. 

Начора, ўлим ҳақ деганлари олдимизда яна бўй кўрсатди. Шукрки, фидоий инсоннинг оиласи, фарзандларию опа- укалари унинг эзгу ишларини давом эттиришга қодир илмли билимли кишилардир. Демак, Пахратдин Палуаниязов орамизда яшайди, орзуларини касбдошлари, ўғил қизлари амалга оширишади.

Биз ҳам марҳумнинг яқин сафдоши, касбдоши сифатида унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия , ҳамдардлик билдириб, қолганларга соғлик-омонлик тилаймиз”, дейди вазир.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахратдин Палуаниязов

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар