“Маданият”даги маданиятсизлик (фоторепортаж)

Жамият

image

Кеча, 28 декабрь куни Киночилар уйида “Олтин Ҳумо” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ўзбек киносида кимлар энг яхши эканлиги аниқланди.

Тақдирлаш маросимига ўзбек кино санъатининг йирик дарғалари, ушбу соҳага кириб келаётган ёш актёр ва актрисалар, шунингдек, кўплаб кино ихлосмандлари ташриф буюрган.

Сураткаш Холида Мусулмон эса, тадбирнинг салбий томонига эътибор қаратди. Унинг диққатини тақдирлаш маросимидан сўнгги залнинг аҳволи, чиқиндизорга айланган “маданият уйи” тортган. 

QALAMPIR.UZ фотографнинг ўзбек томошабинларининг томоша қилиш маданияти акс этган ўша суратларини эътиборингизга ҳавола этади.

Томошабинлар залга сув идишлари, полиэтиленлар, кириш учун таклифнома қоғозлари ва бошқа турли бюмларни ташлаб кетишган. 

Фотограф Холида Мусулмоннинг ўзи бу суратларни Facebook саҳифасига жойлар экан, бу қизил йўлакнинг асл ҳақиқатлари эканини ёзиб қолдирган.

"Эҳ-ҳеее бу ерга кираман деганлар қанча-ю, киролмай кўчада тирноқ чайнаб қолганлар қанча... 

Бу ердан фақат ҳақиқий "маданият" кишилари жой олган(ди)", дея изоҳлаган ўз суратларини у.

Маълумот ўрнида, Қатарда бўлиб ўтган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида япониялик мухлислар гарчи ўз терма жамоалари мағлуб бўлса-да, юксак маданият намунасини кўрсатиб, трибунада ўзлари ўтирган жойдаги чиқиндиларни тозалаб кетган эди.

Бу эса бутун дунё олдида японияликларга бўлган ҳурматни яна бир неча баробарга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

657

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг