Маданий мерос объектида тилла қидирган ота-бола ушланди

Жамият

image

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги “Шоҳрухия шаҳристони” моддий маданий мерос объектида ноқонуний олтин излаш билан шуғулланган ота-бола қўлга олинди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги маълум қилди.

Ушбу шахслар махсус металл қидирув мосламаси ёрдамида маданий мерос объектидан 3 дона темир металл буюми олаётганда қўлга олинган.

Айни дамда қонунбузарларниниг шахсига аниқлик киритилиб, вилоят прокуратураси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддасига кўра, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерларда ҳамда уларга туташ ҳудудларда ер қазиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишлари ва бошқа ишлар, шунингдек, моддий-маданий мерос объектларида илмий ва илмий-техник тадқиқотлар махсус рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин

Баҳолаганлар

339

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг