Мадагаскарда қамоққа олинган барча журналистлар афв этилди
Олам
−
04 Май 2020
3661Мадагаскар Президенти Андри Радзуэлина Матбуот эркинлиги кунида барча қамалган журналистларни озод қилишга қарор қилди.
Жаҳон матбуот эркинлиги куни (World Press Freedom Day) 1994 йилдан бери ҳар йили 3 май куни нишонланади. Ушбу кунни нишонлаш ташаббуси Африка мамлакатлари мустақил матбуот вакилларидан чиққан.
“Матбуот эркинлиги кунида мен Мадагаскар қамоқхоналарида ҳибсга олинган барча журналистларни озод қилишга қарор қилдим. Сохта хабарларсиз холис, адолатли маълумотлар эркин ва профессионал матбуот кафолати бўлиши керак бўлган асосий ҳуқуқдир”, деб ёзди Мадагаскар раҳбари Twitter’даги ўз саҳифасида.
Президент қанча журналист озод қилиниши ҳақида аниқ маълумот тақдим этмаган.
Маълумот ўрнида, “Чегара билмас мухбирлар” (RSF) халқаро ташкилоти томонидан тузилган Матбуот эркинлиги индексида 2020 йил учун Мадагаскар 54-ўринни эгаллади.