Маънавият ва ижод соҳасида янги жамғарма ташкил этилади. Унга 120 млрд ажратилмоқда
Жамият
−
27 Март 2021
3089Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра:
“Ижод” жамоат фонди тасарруфидаги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси поликлиникаси, “Дўрмон” ижод уйидан фойдаланиш дирекцияси” унитар корхонаси ва “Оққум файз барака” шўъба корхонаси ҳамда уларга тегишли бўлган барча мол-мулк, бино ва иншоотлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига ўтказилди;
“Ижод” жамоат фонди негизида Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида юридик шахс мақомисиз Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси (Жамғарма) ташкил этилди.
Жамғармага жорий йилда 120 миллиард сўм, жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказига 10 миллиард сўм, унинг ҳудудий бўлимларига 90 миллиард сўм, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 20 миллиард сўм маблағ ажратилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь