Маҳмуд Муродовнинг UFC'даги навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

Спорт

image
0:00
0:00
download

UFC'даги ўзбекистонлик илк жангчи Маҳмуд Муродов навбатдаги жангини жорий йилнинг 3 сентябрь куни Парижда ўтказади. Бу ҳақда UFC матбуот хизмати хабар берди.

Муродовнинг навбатдаги рақиби келиб чиқиши Доғистонга бориб тақаладиган германиялик Абусупьян Магомедов бўлади. Қайд этиш жоизки, германиялик жангчи учун Маҳмудга қарши жанг UFC'даги илк чиқиш бўлади.

Маълумот ўрнида, Муродов UFC'даги охирги жангини 2021 йилнинг 28 август куни америкалик Жеральд Мёршартга қарши ўтказиб, сабмишин эвазига мағлуб бўлган эди. Бу Маҳмуд учун UFC'даги илк мағлубият эди. Бунгача Муродов UFC'да учта ғалаба қайд этган. Умуман олганда, Муродовнинг ММА'даги ҳисоботида 32 жангдан 25 та ғалаба ва 7 та мағлубият мавжуд.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

539

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг